Бугун Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шахар ҳудудий бошқармасининг мажлислар залида бошқарма ва тизим ташкилоти ходимлари учун Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 февралдаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги ЎРҚ-819-сон Қонуни қабул қилиниши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 февралдаги «Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-74-сон Қарори мазмун моҳияти тўғрисида ҳуқуқий тарғибот ўтказилди.
Унда Инсон ҳуқуқлари, жумладан ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларининг кафолатларини мустаҳкамлаш, жамият ҳаётининг барча соҳаларида иштирок этишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, имтиёзлар ва давлат хизмати кўрсатилиши юзасидан тушинтиришлар берилди. Шунингдек, техник жихатдан тартибга солиш, меҳнатни муҳофоза килиш соҳасидаги чоралар ва бошқа муҳим жиҳатлари ҳақида маълумотлар берилди.