2026-йил 30-сентабр куни Давлат активлари агентлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ўрганишга бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди.
Тадбирда Агентлик марказий аппарати ходимлари, тизим ташкилотлари ҳамда ҳудудий бўлинмалар вакиллари Зоом платформаси орқали онлайн тарзда қатнашдилар.
Шунингдек, мазкур тадбирда иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД) Раҳимов Эшмурод ҳамда тарих фанлари доктори, доцент Очилов Фарҳод иштирок этдилар.
Ма’рузачилар ўз чиқишларида Ўзбекистон тарихининг асосий босқичлари, мамлакатимиз илм-фани ва маданиятининг атоқли намояндалари, уларнинг жаҳон сивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси, шунингдек, тарихий ва маданий мероснинг замонавий авлодни тарбиялашдаги аҳамияти ҳақида батафсил ма’лумот бердилар.
Биринчи ва Иккинчи Ренессанслар даврида буюк олим ва мутафаккирлар — Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий — ўзларининг илмий ва маданий ютуқлари билан инсоният тафаккури хазинасини бойитганлари ҳақида сўз борди.
Хусусан, Амир Темурнинг давлат бунёдкорлиги фаолияти ҳамда жадидлар ҳаракати намояндаларининг ма’рифатпарварлик ғояларига — Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунавварқори Абдурашидхонов, Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, Чўлпон фаолиятига алоҳида э’тибор қаратилди.
Семинар давомида мустақилликнинг аҳамияти масаласига ҳам алоҳида ўрин берилди. Президент нутқида та’кидланганидек, мустақилликнинг аҳамияти, аввало, инсон қадр-қимматини юксалтириш ва эркин ҳамда фаровон ҳаёт кечириш учун имкониятлар яратишда намоён бўлади. Мустақил ривожланишнинг 35 йили давомида мамлакатимиз катта ўзгаришлар ёълини босиб ўтди. Келгусидаги тараққиёт эса халқ бирлиги, бунёдкорлик меҳнати, та’лим, илмий ютуқлар ҳамда ҳар бир фуқаронинг Ватан келажаги учун мас’улияти билан боғлиқлиги та’кидланди.

