Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

20 Октябрь 2026

Давлат активлари агентлиги ва Ауербач Грайсон хусусийлаштириш жараёнларига халқаро, жумладан, америкалик инвесторларни жалб этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги келишувга эришди

2026-йил 19-октябр куни Самарқанд шаҳрида С5+1 Ҳигҳ Левел Бусинесс Сессионс доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат активлари агентлиги ва Американинг “Ауербач Грайсон” молия компанияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

 

Ҳужжат Ўзбекистонда давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларига халқаро сармоядорлар, шу жумладан, АҚШ инвестиция компаниялари ва институционал инвесторларини жалб этиш, шунингдек, мамлакатнинг инвестициявий имкониятларини халқаро молия бозорларида кенг тарғиб қилишга қаратилган.

 

Эришилган келишувларга мувофиқ, Ауербач Грайсон Агентликка хусусийлаштириш лойиҳаларида иштирок этишга қизиқиш билдирган салоҳиятли хорижий инвесторларни аниқлаш, улар билан ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда Ўзбекистоннинг инвестициявий таклифларини илгари суришда кўмаклашади. Бунда АҚШ институционал инвесторлари ва молия институтлари билан ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида э’тибор қаратилади.

 

Тадбир доирасида Давлат активлари агентлиги директори Соҳибжон Муродовнинг Ауербач Грайсон президенти Нихил Бҳатнагар билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда томонлар Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, давлат активларини хусусийлаштиришнинг истиқболли ёъналишлари ҳамда хорижий инвестицияларни жалб этиш механизмларини янада такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.

 

1993-йилда Ню-Ёрк шаҳрида ташкил этилган “Ауербач Грайсон” компанияси институционал инвесторларга брокерлик хизматларини кўрсатиш ва уларнинг халқаро капитал бозорларига кириш имкониятларини та’минлашга ихтисослашган. Компания Ўзбекистон билан ҳамкорлик тажрибасига эга бўлиб, Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси (УзНИФ) аксияларини Лондон ва Тошкент фонд биржаларида халқаро бозорга чиқариш жараёнида ҳамкор ташкилотчилардан бири сифатида иштирок этган.

 

Меморандумнинг имзоланиши Ўзбекистоннинг хусусийлаштириш лойиҳаларига янги хорижий сармоядорларни жалб этиш, мамлакатда Америка инвестиция капитали иштирокини кенгайтириш ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро молия бозорларидаги мавқеини мустаҳкамлаш бўйича амалий ҳамкорликни ёълга қўйиш учун асос яратади.

454 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech