Давлат активларини бошқариш агентлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг маданият масалалари бўйича вакили Ҳасан Салихов ҳамда маданият вазири ўринбосари Одилжон Абдуқаҳоров иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Ташриф доирасида делегация Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 2-июндаги “Маданият, сан’ат ва адабиёт соҳаларини янада ривожлантириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-103-сон Фармони доирасида Давлат активлари агентлиги ва “Академик чолғу ижрочилиги” ижодий бирлашмаси ҳамкорлигида амалга оширилаётган ишлар тақдимоти ҳамда келгуси режалар билан танишди.
Учрашувда ижодий бирлашма фаолияти самарадорлигини ошириш, ёш исте’додларни қўллаб-қувватлаш, янги ижодий лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда мамлакатимизда академик чолғу ижрочилигини янада ривожлантириш масалаларига алоҳида э’тибор қаратилди.
Якунида томонлар фикр алмашиб, келгусидаги ҳамкорликнинг истиқболли ёъналишларини муҳокама қилдилар.

