2026-йил 9-ноябр куни “Э-ауксион” электрон платформасида Тошкент шаҳрининг Миробод туманида жойлашган Давлат активлари агентлигининг ма’мурий биносини сотиш бўйича савдолар бўлиб ўтди.

Бошланғич қиймати 165,5 млрд сўм бўлган обект 251,6 млрд сўмга сотилди. Якуний нарх бошланғич нархдан 52 фоизга ошди.
Та’кидлаш жоизки, Давлат активларини бошқариш агентлигининг ма’мурий биноси 2025-йил август ойида 165,5 млрд сўмлик бошланғич нархда очиқ ауксион савдоларига чиқарилган эди.
Сотиш жараёни вазирликлар, идоралар ва уларнинг идоравий мансуб ташкилотларини Янги Тошкентга кўчириш дастури доирасида амалга оширилмоқда. Ушбу дастур пойтахтдаги 83 та кўчмас мулк обектини реализация қилишни назарда тутади.
Бугунги кунга келиб, Тошкент шаҳрида вазирлик ва идораларнинг 8 та ма’мурий биноси умумий 1 120,4 млрд сўм маблағга сотилганини ма’лум қиламиз. Яна
11 та обект, жами 1 020,5 млрд сўм бошланғич қиймат билан савдога қўйилган.
Бўшатилаётган ма’мурий биноларни реализация қилишдан тушадиган маблағлар Янги Тошкентда ма’мурий инфратузилмани барпо этишга ёъналтирилади.
Давлат кўчмас мулк обектларини очиқ электрон савдолар орқали реализация қилиш жараёнининг шаффофлигини та’минлаш ҳамда тушган маблағларни давлат органларининг замонавий инфратузилмасини шакллантиришга ёъналтириш имконини беради.
Давлат активлари
агентлиги матбуот хизмати

