Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

22 Октябрь 2026

ДАВАКТИВДА ЎЗБЕК ТИЛИ КУНИГА БАҒИШЛАНГАН КИТОБ ЯРМАРКАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Давлат активларини бошқариш агентлиги биносида Давлат тили куни муносабати билан китоб ярмаркаси бўлиб ўтди.

Тадбир ўзбек тилини оммалаштириш, китобхонлик маданиятини ривожлантириш ҳамда ходимларнинг миллий адабиётимиз ва ма’навий меросимизга бўлган қизиқишини оширишга қаратилган эди.

Ярмаркада турли жанрдаги китоблар, жумладан, ўзбек ёзувчи ва шоирларининг асарлари, мумтоз адабиёт, шунингдек, Ўзбекистон тарихи, маданияти ва тараққиётига бағишланган нашрлар намойиш этилди.

Бундай тадбирларнинг ўтказилиши китобхонлик маданиятини шакллантириш, миллий қадриятларни асраб-авайлаш ва давлат тилига ҳурматни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Давактив ходимларнинг интеллектуал ривожланиши, маданий савиясини ошириш ва китобхонликни оммалаштиришга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда.

Давактив Матбуот хизмати

 

96 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech