Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

26 Сентябрь 2024

25-сентабр санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

290 та лот онлайн ауксион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 7,9 млрд сўм бўлган 298 та лот 13,3 млрд сўмга реализация қилинди.

 давлат мулкини ижарага бериш:

- сони 18 та
- бошланғич нархи 287,7 млн сўм
- сотилган нархи 425,5 млн сўм

Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 40,4 млн сўм бўлган Самарқанд шаҳар ободонлаштириш бошқармаси балансидаги "Ёшлик" истироҳат боғининг техник майдони ва атраксиони 145,3 млн сўмга ижарага берилди. (https://e-auksion.uz/auction-result?lots_id=11312924)

 қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

- сони 13 та
- бошланғич нарх 537 млн сўм
- сотилган нарх 1,6 млрд сўм
- ер майдони 8,2 га

 ер участкалари:

- сони 253 та
- бошланғич нархи 3,8 млрд сўм
- сотилган нархи 7,7 млрд сўм
- ер майдони 22,4 га

Бухоро вилояти Ромитан туманидан бошланғич нархи 49,7 млн сўм бўлган кўп қаватли турар жой бинолари ва мажмуалари қуриш учун 4 сотих ер участкаси 616,1 млн сўмга сотилди. (https://e-auksion.uz/auction-result?lots_id=11138331)
Самарқанд вилояти Жомбой туманидан бошланғич нархи 62,3 млн сўм бўлган кўп қаватли турар жой бинолари ва мажмуалари қуриш учун 3 сотих ер участкаси 604,5 млн сўмга сотилди. (https://e-auksion.uz/auction-result?lots_id=11138333)

Ўтказилган савдоларда 807 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 15,8 трлн сўм бўлган 146 025 та лот савдога қўйилган.

11 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech